ЎзА Ўзбек

31.10.2019 Чоп этиш версияси

Таэквондочиларимиз эртага халқаро мусобақада ўз иштирокларини бошлайди

Таэквондочиларимиз эртага халқаро мусобақада ўз иштирокларини бошлайди

1-3 ноябрь кунлари Хитойнинг Уси шаҳрида Катта дублға мусобақасининг II очиқ саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 13 нафар таэквондочи билан қатнашиши маълум бўлган эди. 

Эртага мусобақанинг дастлабки кунида уч нафар спортчимиз ўз иштирокини бошлайди. 

-49 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Мадинабону Маннопова 1/16 финалда хитойлик Йе Сиаотинг билан тўқнаш келади. 

+80 кг вазн тоифасида Дмитрий Шокин бу мусобақада 1-тартиб рақамда сараланган. Ҳамюртимиз нимчорак финалда Чен Минг (Хитой) - Лиу Чангхао (Хитой) ғолибига қарши даянга чиқади. 

-57 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова мусобақани нимчорак финалдан бошлайди. Ўзбекистонлик таэквондочи бу босқичда Чен Лин (Хитой) - Ли Жиа (Хитой) жуфтлиги ғолибига қарши жанг қилади.

Катта дублға мусобақасининг II очиқ саралаш баҳсларида қатнашадиган таэквондочиларимиз рўйхати:

-49 кг Маннопова Мадинабону
-57 кг Қаюмова Чарос
-57 кг Собиржонова Озода
-67 кг Содиқова Феруза
-67 кг Турсунқулова Нигора
+67 кг Осипова Светлана
-68 кг Жайсунов Жасурбек
-68 кг Рашитов Улуғбек
-68 кг Пўлатов Ниёз
-80 кг Рафалович Никита
-87 кг Салаев Шуҳрат
+80 кг Шокин Дмитрий
+87 кг Ражабов Шоҳруҳ

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси
матбуот хизмати

3 095
ЎзА