ЎзА Ўзбек

27.07.2019 Чоп этиш версияси

ТАЭКВОНДО: Турсунқуловадан кумуш, Рафаловичдан бронза

ТАЭКВОНДО: Турсунқуловадан кумуш, Рафаловичдан бронза

Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари жорий йилнинг 25-27 июль кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган “Эл-Хассан кубоги” халқаро мусобақасида иштирок этишди. Бу ҳақда Ассоциация матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жами 45 та мамлакатдан 100 дан ортиқ атлетлар иштирок этган ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини тўрт нафар спортчимиз муносиб ҳимоя қилишди.

Таъкидлаш жоизки, вакилларимизнинг барчаси ўз вазн тоифаларида медалларга эга чиқишди.

Терма жамоа аъзолари қўлга киритган жами 4 та медалнинг иккитаси кумуш бўлса, яна шунчаси бронза медалларидир.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда +87 кг вазн тоифасида Шоҳрух Ражабов ҳамда -80 кг вазн тоифасида Никита Рафалович бронза медалини қўлга киритди.

Аёллар ўртасидаги беллашувларда эса +73 кг вазн тоифасида Светлана Осипова ва -67 кг вазн тоифасида Нигора Турсунқуловалар кумуш медали соҳибасига айланишди.

3 650
ЎзА