ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

Таэквондо бўйича мамлакат чемпионлари аниқланди

Таэквондо бўйича мамлакат чемпионлари аниқланди

Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли “Универсал“ спорт саройида ўсмирлар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда мамлакатимизнинг турли ҳудудидан келган юздан ортиқ таэквондочи 10 вазн бўйича ўзаро баҳслашди.

Амир Тўраев, Нажмиддин Қосимхожиев, Асилбек Саидов, Омонжон Отажонов, Сайидбурхон Умархонов, Дониёрбек Анаркулов, Жаҳонгир Худойбердиев, Асилбек Аҳмедов, Беҳрузбек Исаев, Марат Мавлонов ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.

Қизлар ўртасида ўтказилган беллашувларда Зуҳрахон Тожиматова, Ўғилой Раҳмоналиева, Заринабону Иргашева, Зарнигор Ҳусниддинова, Гулноза Маҳмуджонова, Гулором Азметова, Рухшона Муродова, Розия Шаробиддинова ҳамда Ирода Миртожиева мамлакат чемпионига айланди.

– Мусобақада вазни 48 килограммгача бўлган таэквондочилар ўртасида мамлакат чемпиони бўлдим, – дейди Омонжон Отажонов. – Чемпионат давомида бир қатор тенгдошларимдан ўзимга керак бўлган техника ва тактикаларни ўргандим. Қолаверса, мураббийларим кўрсатмаларини мукаммал бажаришга интилдим. Умид қиламанки, келаси йилги мавсумда терма жамоа сафида халқаро мусобақаларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, юртимиз шарафини янада кўкларга кўтараман.

Эслатиб ўтамиз: чемпионатда муносиб иштирок этган спортчилар терма жамоа сафига қўшилиб, келгусида жаҳон миқёсидаги мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

2 491
Ж.ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА