Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.09.2017 19:20 Чоп этиш версияси

Сузувчиларимиз қитъа чемпионатини 31 медаль билан якунлади

Сузувчиларимиз қитъа чемпионатини 31 медаль билан якунлади Пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича ўтказилаётган IX Осиё чемпионатининг сузиш баҳслари якунланди.

Мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси Хуршиджон Турсунов 50 метрга эркин сузиш бўйича ўтган баҳсларда барча рақибларини ортда қолдириб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритди. Ушбу масофага хотин-қизлар ўртасида ўтган беллашувларда вакилларимиз Наталья Критинина ва Алёна Васильева бронза медаль билан тақдирланди. Эркаклар ўртасида мазкур масофага эстафета мусобақасида терма жамоамиз биринчи ўринни эгаллади.

200 метрга баттерфляй усулда сузишда спортчимиз Артем Козлюк кумуш медални қўлга киритган бўлса, 100 метр масофага чалқанча сузган Одилбек Юсупов ва Мафтунабону Тўхтасинова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

11 (2).jpg

Сузиш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 13 олтин, 7 кумуш ва 11 бронза медали, жами 31 медаль жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Осиё чемпионатининг сув полоси баҳсларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон хотин-қизлар терма жамоаси Қозоғистон терма жамоаси билан 7:7 ҳисобида дуранг ўйнади.

Эртага Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Хитой вакиллари билан куч синашади.

Жавохир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
3 619






Все о погоде - Pogoda.uz