Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.09.2017 14:04 Чоп этиш версияси

Сузувчиларимиз чемпионатни муваффақиятли бошлади

Сузувчиларимиз чемпионатни муваффақиятли бошлади Пойтахтимизда сув спорт турлари бўйича ўтказилаётган IX Осиё чемпионатининг дастлабки кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 олтин, 5 кумуш ва 1 бронза медални қўлга киритди.

50 метр масофага брасс усулда сузиш бўйича ўтган баҳсларда Владислав Мустафин олтин медални қўлга киритди. Ушбу йўналишдаги қизлар баҳсида Фотима Омилова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Баттерфляй усулда 100 метр масофага сузиш бўйича Артем Козлюк биринчи ўринни эгаллади.

14.jpg

Шунингдек, чалқанча усулда 200 метр масофага сузиш баҳсларида Даниил Букин кумуш, Егор Болотов бронза медаль соҳибига айланди. 50 метрга брасс усулда сузиш бўйича Одилбек Юсуфбоев ва Алёна Васильева терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди.

– Мусобақада ҳар бир масофадаги баҳслар кескин ва муросасиз тарзда ўтмоқда, – дейди Фотима Омилова. – Бу ерга келган барча спортчилар маҳоратлидир. Ишонамизки, келгуси баҳсларда ҳам янги муваффақиятларга эришамиз.

Сувга 1 метрлик трамплиндан сакраш баҳсларида Достон Ботиров ва Ольга Морозова кумуш медални қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
3 127






Все о погоде - Pogoda.uz