ЎзА Ўзбек

08.05.2020 Чоп этиш версияси

Сув спорт бўйича жаҳон чемпионати 2022 йилга қолдирилди

Сув спорт бўйича жаҳон чемпионати 2022 йилга қолдирилди

Сув спорт бўйича жаҳон чемпионати аслида келаси йилнинг майида Токионинг Фукуока шаҳрида ташкиллаштирилиши лозим эди. Бироқ жорий йил ўтиши керак бўлган Токио-2020 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг коронавирус пандемияси туфайли бир йилга қолдирилиши кўплаб спорт турлари бўйича 2021 йилга мўлжалланган жаҳон чемпионатларининг муддатларига жиддий таъсир кўрсатяпти.

Икки йилда бир ўтказиладиган сув спорт бўйича дунё биринчилиги эндиликда 2022 йилга қолдирилди. Янгиланган санага кўра беллашувлар 2022 йилнинг 13-29 май кунларига белгиланди.

Шу тариқа, ушбу спорт турининг ашаддий мухлислари беш йил давомида кетма-кет халқаро турнирларга гувоҳ бўладиган бўлишди.

Яъни,

2021 йил: Токио Олимпиадаси
2022 йил: Жаҳон чемпионати (2021 йилдан қолдирилган Япония, Фукуока)
2023 йил: навбатдаги жаҳон чемпионати (Қатар, Доха)
2024 йил: навбатдаги Париж Олимпиадаси
2025 йил: навбатдаги жаҳон чемпионати (Россия, Қозон)


2 894
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА