ЎзА Ўзбек

06.01.2020 Чоп этиш версияси

Сурхондарё спорти – рақамларда

Сурхондарё спорти – рақамларда

1 — Вилоят спортчилари ўтган йили Жаҳон, Осиё чемпионатлари, Халқаро турнирлар ва мамлакатимиз миқёсида ўтказилган мусобақаларда 625 та медални қўлга киритди.

4.jpg

***

2 — 17 спортчи Жаҳон чемпионатларида 9 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалга сазовор бўлди.

3.jpg

***

3 — Сайёрамизнинг турли ҳудудларида ташкил этилган Халқаро турнирларда 38 спортчи 8 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медал билан қайтди.

2.jpg

***

4 — Осиё чемпионатларида 12 та олтин, 6 та кумуш, 9 та бронза медалга эгалик қилди.

1.jpg

***

5 — Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги ва Республика турнир мусобақаларида 974 спортчи қатнашиб, 151 та олтин, 190 та кумуш, 224 та бронза медални қўлга киритди.

13.jpg

***

6 — Спортнинг бокс, дзюдо, енгил атлетика каби турлари бўйича 17 нафар спортчи 2020 йил Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII олимпия ўйинларига барча шароитларга эга спорт иншоотларида ҳозирлик кўрди. Айни пайтда тайёргарлик сусайтирилгани йўқ.

12.jpg

***

7 — Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тизимида 15 та болалар-ўсмирлар, 4 та ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, 4 та мактаб-интернат фаолият юритмоқда. Ушбу даргоҳларда 15 минг ўғил-қиз 19 та олимпия спорт тури, 4 та миллий спорт тури ва 12 та бошқа спорт турлари бўйича мунтазам шуғулланди. Уларнинг 3 минг 129 нафари қизлардир.Бўлажак моҳир спортчиларга 479 малакали тренер-ўқитувчи сабоқ берди.

11.jpg

***

8 — Воҳада 4 минг 490 та спорт иншооти мавжуд. Ўтган йили мазкур иншоотларда 46 минг 587 ўғил-қиз спорт билан мунтазам шуғулланди.

10.jpg

***

9 — Якунланган йилда “Таълим муассасалари ҳафталиги”, “Хотин-қизлар ҳафталиги”, “Маҳалла ҳафталиги”, “Нуронийлар ҳафталиги” ва “Ёшлар ҳафталиги” шиорлари остида 1 минг 194 та оммавий спорт тадбири ташкил этилди, ушбу спорт тадбирларига жами 964 минг 929 нафар турли тоифадаги аҳоли иштирок этишди.

9.jpg

***

10 — Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Қизириқ туманидаги 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби учун универсал спорт зал барпо этилди. Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг ёпиқ сузиш ҳавзаси капитал таъмирланиб, Термиз шаҳар болалар-ўсмирлар, Термиз шаҳар ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари реконструкция қилинди. Тубдан янгиланган мазкур иншоотлар 1 миллиард 287 миллион 700 минг сўмлик 86 турдаги спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминланди.

6.jpg

***

11 — Янги йил арафасида ўтган йили юқори кўрсаткичларга эришган 200 дан ортиқ моҳир спортчи ва мураббийга вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари ва пул мукофотлари тантанали топширилди.

5.jpg

1 843
ЎзА