ЎзА Ўзбек

20.08.2018 12:25 Чоп этиш версияси

Суперлига баҳсларининг дастлабки босқичи якунланди

Суперлига баҳсларининг дастлабки босқичи якунланди Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг дастлабки босқичи ниҳоясига етди.

Мусобақанинг 22-турида "Нефтчи" жамоаси ўз майдонида "Қўқон-1912" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу учрашувдаги ягона голга Достон Тошматов 70-дақиқада муаллифлик қилди.

Бухорода ўтган "Бухоро" ва "Локомотив" баҳсида 0:1 ҳисобида қайд этилган бўлса, "Бунёдкор" Тошкентда "Сўғдиёна" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. "АГМК" жамоаси "Металлург"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 

10.jpg

Пойтахтда ўтган "Пахтакор" ҳамда "Насаф" учрашуви 4:0 ҳисобида якунланди. "Қизилқум" эса "Навбаҳор"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, "Пахтакор" клуби Суперлига баҳсларининг биринчи босқичида 47 очко тўплаб, етакчилик қилмоқда.

Мусобақанинг иккинчи босқичида жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўйинни давом эттиради. Дастлабки гуруҳ чемпионатнинг медаллари учун ўзаро рақобатлашади. Иккинчи гуруҳдагилар эса Суперлигада қолиш учун куч синашади.

11.jpg

Ушбу гуруҳдаги учрашувлар уй-сафар тизимида ўтказилади. Иккинчи гуруҳда охирги ўринни олган жамоа Про-лига тушиб кетади. Тўртинчи ва бешинчи поғонадан жой олган жамоалар ўтиш ўйинларида қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг ҳал қилувчи босқичи 13 сентябрь куни бошланади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
3 467