ЎзА Ўзбек

02.11.2018 Чоп этиш версияси

Суперлига баҳсларида “Локомотив” ҳамон пешқадам

Суперлига баҳсларида “Локомотив” ҳамон пешқадам

Футбол бўйича мамлакат суперлига баҳсларининг 28-тур ўйинлари ниҳоясига етди.

Мамлакат чемпиони бўлиш учун суперлиганинг 6 та жамоаси баҳс олиб бормоқда. Етакчилар орасида “Локомотив” жамоаси ҳамон пешқадам бўлиб турибди. “Темирйўлчилар” 16 та ўйиндан 36 очко жамғарган. Кейинги ўринда “Пахтакор” боряпти. Кеча Наманганнинг “Навбаҳор” клуби билан бўлган ўйинда эришилган дуранг натижа “пахтакор"чиларга панд берди. Энди “Пахтакор” чемпионликдан умидини узса ҳам бўлади. 2-ўринда бораётган жамоада 28 очко бор. 3-ўринда Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бўлиб, улар ҳисобида 25 очко мавжуд. Сўнгги ўринда эса “Бухоро” жамоаси. Бухороликлар 16 ўйиндан 10 та очко тўплай олган.

Навбатдаги 29-тур ўйинлари 4-5 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

3.jpg

7.jpg

9.jpg

10.jpg

1 959
Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА​​