ЎзА Ўзбек

28.02.2020 Чоп этиш версияси

Суперлига–2020: Уч ўйин, учаласида ҳам мезбонлар ғолиб

Суперлига–2020: Уч ўйин, учаласида ҳам мезбонлар ғолиб

Қўқонда майдон эгалари — «Қўқон-1912» жамоаси «Бухоро»ни қабул қилди.

Яқин йиллардан буён қўқонликларнинг севимли футболчисига айланиб улгурган, 2020 йилнинг футбол баҳорини «Бунёдкор» сафида бошлаб, «қалдирғочлар»нинг Осиё Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлигидан сўнг яна жонажон жамоасига қайтган Мурод Холмуҳаммедов «ким аслида кимлиги»ни яна бир бор исботлади.

photo5388567301181255094.jpg

Унинг томонидан киритилган иккита тўп учрашув тақдирини деярли ҳал этиб бўлганди, ўйиннинг охирларида Қувондиқ Рўзиев томонидан урилган гол эса мезбонларнинг ўйин ҳисобини йириклаштиришига хизмат қилди холос. Муҳими, қўқонликлар икки кун натижасига кўра айни пайтда турнир жадвалида биринчи поғонада туришибди.

Иккинчи ўйин, аслида, меҳмонларнинг йирик ҳисобда «таслим» бўлишидан дарак бераётганди. Гап шундаки, «Андижон» жамоасининг ўтган йилги мавсумдан катта миқдордаги қарздорлиги борлигини инобатга олган ЎзПФЛ жамоага мавсум олдидан таркибини янги футболчилар билан тўлдириш имкониятини бекор қилиб қўйганди.

photo5388567301181255095.jpg

Гарчи айни дамга қадар қарздорликнинг сезиларли қисми тўланган бўлса-да муаммо тўлалигича ҳал этилмагани боис жамоа амалдаги шартномаси бор футболчилар ва ўринбосарлар таркибидан фойдаланишга мажбур бўлди. Бу эса кўпчилик наздида «Андижон»нинг кучсизлигидан, мамлакатнинг бир неча бор чемпион жамоаси – «Локомотив»га осонгина енгилишидан башорат бераётгандек эди.

Амалда эса бунинг акси бўлди. Андижонликлар майдонда борини беришди. Ёш, жамоада қолиш-қолмаслиги номаълум бўлиб турган футболчилар ўзларидан яхши таассурот қолдириш учун ҳам ҳаракат қилишди. Натижада, учрашувда кўпчилик кутганидек йирик ҳисоб қайд этилмади. Аксинча, агар яна бироз вақт бўлганида ҳужумга зўр бераётган меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришлари ҳам мумкин эди. 

photo5390915076334136478.jpg

Қўқонда Мурод Холмуҳаммедов ўзини кўрсатган бўлса, Тошкентда Кирилл Погребняк ўз сўзини айтди. Кирилл биринчи бўлимнинг ярмига қадар ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келганди. Қизиғи, ҳар иккала голни ҳам боши билан дарвозага жойлади.

Андижонликлар эса жавоб тўпини пенальтидан киритишди. Учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганида Даврон Ҳошимов жарима майдони ичида Сирож Мелиевга нисбатан қўполлик ишлатди. Пенальтини эса Жамшид Ҳасанов аниқ амалга оширди.

photo5390915076334136479.jpg

Cоcа-Cола Суперлига. 1-тур

«ҚЎҚОН-1912» – «БУХОРО» — 3:0
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (17, 69), Қувондиқ Рўзиев (85).
Қўқон. «Марказий» стадион. 5178 томошабин

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Рахимбек Каримов

«Қўқон-1912»: Ботирали Эргашев, Бобиржон Акбаров, Шоҳназар Норбеков (Иқбол Маликжонов, 79), Сухроб Бердиев, Қувондиқ Рўзиев, Отабек Ҳайдаров (Якуба Бамба, 87), Сардорбек Азимов (Авазхон Маматхўжаев, 65), Ойбек Рустамов, Александр Мерзляков, Иван Йосович, Мурод Холмуҳаммедов.

«Бухоро»: Сардор Қобилжонов, Миржалол Жумаев (Жасур Ҳасанов, 73), Анваржон Жўраев (Жасур Ҳакимов, 63), Жаба Липартиа, Зохир Пиримов (Аббосбек Жумақулов, 76), Бехруз Шодмонов, Аброр Хосинов, Азизбек Амонов, Артём Барановский, Эдин Юнузович, Милован Капор.

Огоҳлантиришлар: Ойбек Рустамов (71) – Анваржон Жўраев (57), Жаба Липарта (83), Аброр Хосинов (90).
Назоратчи — Сайфиддин Эрматов
Комиссар — Эркин Бахтиёров

“ЛОКОМОТИВ“ – “АНДИЖОН“ — 2:1
Голлар: Кирилл Погребняк (9, 30) — Жамшид Ҳасанов (87-пен).
Тошкент. «Локомотив» стадиони, 3210 томошабин.

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Абдуҳамидилло Расулов, Олим Абдувосилов, Шавкат Насибуллаев

“Локомотив“: Игнатий Нестеров, Шаҳзод Шайманов (Фарруҳ Иброҳимов, 90), Деян Дамянович, Даврон Умиров (Жавоҳир Алижонов, 86), Кахи Махарадзе, Кирилл Погребняк (Диёржон Туропов, 66), Марат Бикмаев, Тимурхўжа Абдухолиқов, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Шерзод Файзиев.

“Андижон“: Аслонбек Аҳроров, Азамат Исроилов, Хушнудбек Авилов, Жамшид Ҳасанов, Фарҳод Бекмуратов, Сирож Мелиев, Абдулло Олимов (Жаҳонгир Абдумўминов, 90+1), Усмонали Исмоналиев, Тимур Усмонов (Артём Литвяков, 65), Муҳаммадали Йўлдошев (Қаҳрамон Баҳодиров, 69), Дмитро Зозуля.

Огоҳлантиришлар: Даврон Умиров (16), Даврон Ҳошимов (85).
Назоратчи — Сардор Нажафалиев
Комиссар — Сардор Қудратуллаев

29 февраль

АГМК – «Металлург»
«Машъал» – «Сўғдиёна»

1 март

«Қизилқум» – «Насаф»
«Сурхон» – «Бунёдкор»


3 055
Ойбек ЮНУСОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА