ЎзА Ўзбек

09.03.2020 Чоп этиш версияси

​Суперлига–2020. «Навбаҳор» учун «аталган» «Локомотив», ирода кўрсатган «Насаф»​ ҳамда Чераннинг бенефисига айланган тур ҳақида​

​Суперлига–2020. «Навбаҳор» учун «аталган» «Локомотив», ирода кўрсатган «Насаф»​ ҳамда Чераннинг бенефисига айланган тур ҳақида​

Уч кун давом этган мамлакат чемпионати Суперлигасининг иккинчи тур ўйинлари якунланди. Етти учрашувдан бештасида мезбонлар устунликка эришишди, битта учрашув дуранг билан тугади, ҳатто меҳмонларнинг ҳам ғалабаси кузатилди.

Турнинг марказий ўйини дея баҳоланган “Навбаҳор” ва “Локомотив” учрашувида ҳақиқий футбол баҳори сезилди. Майдондаги чиройли, мазмунли, шиддаткор ўйинга майдон ташқарисидаги манзаралар ҳам ҳамоҳанг бўлди. Наманганлик футбол мухлислари чиндан ҳам футболни соғинишганлигини исботладилар. Ўттиз мингдан ортиқ ишқибозларнинг жўшқин мухлислик санъатига стадионга йиғилганлару, ойнаи жаҳондан томоша қилганларнинг бари тан берганлиги ҳақиқат. Ўйин натижаси ҳам шунга мос бўлди — Азимжон Аҳмедов ва Игорь Голбаннинг голига меҳмонлар жавоб қайтара олмадилар. 

Bunyodkor-Mash'al (1).jpg

Bunyodkor-Mash'al (2).jpg

“Металлург” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўйини тенг курашлар остида кечди. Барча кўрсаткичлар деярли баробар бўлган ўйинда Станислав Андреевнинг пенальтидан тепган тўпи учрашув тақдирини ҳал этди.

“Бунёдкор” ўз майдонида Суперлиганинг янги вакили, биринчи турдаги йирик натижаси билан турнир пешқадами бўлиб турган “Машъал”ни қабул қилди. Учрашувда гарчи майдон эгалари ғолиб чиққан бўлсада ўйин осон кечмади. Хавфли вазиятлар, шиддатли ҳужумлар ҳар иккала жамоа вакиллари томонидан тез-тез такрорланиб турди. Учрашувнинг бошидаёқ Жасур Жалолиддиновнинг чамаси 20 метрлардан, чап оёғида киритган ажойиб голи ўйин якунига қадар сақланиб қолди.

Bunyodkor-Mash'al (3).jpg

Bunyodkor-Mash'al (5).jpg

Дастлабки турда ўз майдонида мағлуб бўлган “Сурхон” бу турда сафарда тўп суришига қарамай рақибларидан нафақат очко олди, балки ғалаба қозонди ҳам. Қизиғи дарвозаларга киритилган барча учта гол ҳам биринчи бўлимнинг ўзида содир бўлди. Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳужумга ташланган сурхонликлар навбатдаги ҳужумларининг бирида мақсадларига эришди. Александр Касьяннинг чамаси 10 метрлардан юқори бурчакка йўллаган зарбаси аниқ чиқди. Бироқ меҳмонларнинг хурсандчиликлари узоққа чўзилмади. Руслан Маргиевнинг жаримадан йўллаган аниқ ва кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди. Биринчи бўлим тугашига саноқли дақиқалар қолганида “Сурхон” яна ҳисобни оширди. Шерзод Каримов яқин масофадан осонлик билан дарвозани ишғол этди. Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа ҳисобни ўзгартиришга ҳарчанд уринишмасин бунинг уддасидан чиқа олмадилар.

Жиззахдаги ўйинда эса кучлар тенг келди. Биринчи турда Муборакда енгилиб келган жиззахликлар ўз майдонида уч очко учун астойдил курашдилар. Ва бунга яқин ҳам эдилар. Биринчидан, Жасур Ҳасанов, Шоҳруз Норхонов жуда ҳам қулай имкониятлардан фойдалана олишмади, иккинчидан эса меҳмонлар таркибидаги фаол ўйинчи Йован Жокич иккинчи бўлимнинг ўрталарида иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан четлатилганди. Аксинча, бир киши кам бўлсада олмалиқликлар учрашув тугашига атиги беш дақиқа қолганида Элёр Орифовнинг Игорь Зоничнинг голи билан жавоб қайтаришди. 

Bunyodkor-Mash'al (4).jpg

Bunyodkor-Mash'al (6).jpg

“Пахтакор” ва “Бухоро” учрашуви Драган Чераннинг ҳақиқий бенефисига айланди. Иккинчи бўлимнинг йигирма дақиқасида учта гол киритишга муваффақ бўлди ва икки тур якунига кўра Бобур Абдухолиқов билан бирга чемпионат тўпурарлар карвонини бошқармоқда.

Қаршидаги ўйин ҳам қизиқарли кечди. Аввалига меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Машҳуржон Муҳаммаджоновнинг қўпол хатосидан сўнг Сирож Мелиев бўш дарвозани ишғол қилди. Мезбонлар эса иккинчи бўлимнинг ўрталарига келибгина ҳисобни тенглаштиришди. Бобир Абдихолиқов жарима майдонига кириб бориб дарвозабон билан бирга бир вазиятда гол уришга муваффақ бўлди. Иккинчи ьўпга эса учрашув тугашига беш дақиқа қолганида Шароф Муҳитдинов муаллифлик қилди.

Bunyodkor-Mash'al (7).jpg

Иккинчи турдан кейин турнир жадвалини “Пахтакор” жамоаси бошқариб турибди. “Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари ихтиёрида ҳам олтитадн очко бор. “Металлург”да тўртта, “Машъал”, “Қўқон-1912”, “Навбаҳор”, “Сурхон” ва “Локомотив” жамоалари учтадан очкога эга. АГМКда икки, “Сўғдиёна”да бир очко. “Андижон”, “Қизилқум” ва “Бухоро” жамоалари ҳали очкога ишламади.

Суперлига–2020

2-тур.

6 март

“НАВБАҲОР” – “ЛОКОМОТИВ” — 2:0

photo5411542369737748212.jpg

Голлар: Азимжон Аҳмедов (64-пен.), Игорь Голбан (88)

Наманган. “Марказий” стадион. 25328 томошабин

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Абдуҳамидулло Расулов, Олим Абдувосилов, Акмал Раҳимов

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловьёв (Жавлон Иброҳимов, 82), Азизбек Турғунбоев, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов (Павел Голишев, 90+1), Хуршидбек Мухторов, Аббосжон Ғуломов, Забихилло Ўринбоев (Шоҳрух Маҳмудхожиев, 63).

“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Шаҳзод Шайманов (Абдул Азиз Юсупов, 86), Славко Дамьянович, Давронбек Умиров (Вадим Афонин, 65), Кахи Махарадзе, Кирилл Погребняк (Диёржон Туропов, 65), Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Давронбек Ҳошимов, Олег Зотеев, Шерзод Файзиев.

Огоҳлантиришлар: Иван Соловьёв (60), Шоҳрух Маҳмудхожиев (78) – Олег Зотеев (18), Кирилл Погребняк (39), Давронбек Умиров (60), Марат Бикмаев (71), Давронбек Ҳошимов (85), Темурхўжа Абдухолиқов (90).

Назоратчи — Олег Дачев
Комиссар — Ахмед Тиллаев.

“МЕТАЛЛУРГ” – “ҚЎҚОН-1912” — 1:0

photo5409382164396617051.jpg

Гол: Станислав Андреев (23-пен.)

Бекобод. “Металлург” стадиони. 5221 томошабин.

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Темур Галиев, Дониёр Сайлавов, Фарруҳ Янсупов

“Металлург”: Александр Лобанов, Аббосжон Отахонов (Зоҳид Абдуллаев, 82), Дониёржон Нарзуллаев (Аброрбек Тошқўзиев, 65), Саламат Қутибоев, Шаҳзодбек Убайдуллаев, Камолиддин Тожиев, Ихтиёр Тошпўлатов (Абдураҳмон Абдулхақов, 76), Станислав Андреев, Андрей Шипилов, Акбаржон Исматуллаев, Евгений Чумак.

“Қўқон-1912”: Ботирали Эргашев, Бобиржон Акбаров, Шоҳназар Норбеков (Муҳаммаданас Ҳасанов, 88), Сухроб Нуруллоев (Якуба Бамба, 63), Ойбек Рустамов, Александр Мерзляков, Ивано Йосович, Мурод Холмуҳаммедов.

Огоҳлантиришлар: Андрей Шипилов (50), Евгений Чумак (71) – Ботирали Эргашев (21), Бобиржон Акбаров (71)

Четлатиш: Андрей Шипилов (89).

Назоратчи — Владислав Цейтлин
Комиссар — Лазиз Қўчқоров.

7 март

“БУНЁДКОР” — “МАШЪАЛ” — 1:0

Bunyodkor-Mash'al (8).jpg

Гол: Жасур Жалолиддинов (10).

Тошкент. “Жар” стадиони. 1465 томошабин.

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Султонмурод Улфатов, Иброҳим Исмоилов

“Бунёдкор“: Абдумавлон Абдулжалилов, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Жасурбек Жалолиддинов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Фаррух Икромов, 53), Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов (Суҳроб Иззатов, 89), Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (Расул Йўлдошев, 70), Ҳумоюн Муртазоев.

“Машъал“: Раҳимжон Давронов, Нажмиддин Нормуродов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Никита Павленко (Дидар Дурдиев, 82), Шерзод Темиров, Мўмин Мелиев, Жамолиддин Убайдуллаев, Аббос Шодмонов, Сирожиддин Қўзиев, Самандар Шукуруллаев, Жаҳонгир Абдусаломов (Аҳрор Иноятов, 59).

Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев (16), Расул Йўлдошев (76) — Самандар Шукуруллаев (90+2).

Назоратчи — Дмитрий Роман
Комиссар — Рамиль Илясов.

“ҚИЗИЛҚУМ” — “СУРХОН” — 1:2

photo5413645147071163510.jpg

Голлар: Руслан Маргиев (12) — Александр Касьян (3), Шерзод Каримов (44), Александр Касьян (52).

Навоий. “Ёшлар” спорт мажмуаси. 2358 томошабин.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Наим Қосимов

“Қизилқум“: Руслан Матниязов, Абди Бешимов, Везиргелди Ильясов, Руслан Маргиев, Алишер Саноев, Қадамбой Нурметов (Воҳид Шодиев, 73), Салим Мустафоев, Шерали Жўраев, Маккартни Навасеб (Достон Иброҳимов, 38), Олег Толмасов, Суннатилла Абдуллажонов (Дониёр Усмонов, 84).

“Сурхон“: Акбар Тўраев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Владимир Бубанья, Раҳматулло Бердимуродов, Ҳусниддин Ғофуров, Шерзод Каримов (Сардор Сулаймонов, 82), Шавкат Саломов (Асрор Ғофуров, 86), Александр Касьян (Азиз Ибрагимов, 90+1), Аъзам Алиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич.

Огоҳлантиришлар: Олег Толмасов (48), Везиргелди Ильясов (52) — Шерзод Каримов (33), Александр Касьян (52).

Назоратчи — Ноил Лутфуллин
Комиссар — Эркин Бахтиёров.

“СЎҒДИЁНА” — АГМК -1:1

photo5413645147071163388.jpg

Голлар: Элёр Орифов (54) — Игорь Зонич (85).

Жиззах. “Сўғдиёна” ўйингоҳи. 2572 томошабин.

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Серазитдинов, Ришат Нугманов, Достон Раҳмонов

“Сўғдиёна“: Милан Митрович, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Санжар Рашидов (Эливельто Рибейро Дантас, 71), Жамшид Болтабоев (Иван Нагаев, 90), Шоҳруз Норхонов, Жасур Ҳасанов, Санъат Шихов, Шавкат Муллажонов, Жавоҳир Қаҳраманов (Баҳодир Насимов, 61), Марко Колакович.

АГМК: Суҳроб Султонов, Акмал Шораҳмедов, Сардор Раҳмонов, Дилшод Жўраев, Санжар Турсунов, Баҳром Абдураҳимов (Шаҳзод Нурматов, 60), Мате Ватсадзе (Зафар Полвонов, 31), Йован Жокич, Бобур Йўлдошев, Арслонмурат Аманов (Хожимат Эркинов, 71), Игорь Зонич.

Огоҳлантиришлар: Искандар Шайқулов (56), Милан Митрович (72) — Дилшод Жўраев (18), Йован Жокич (25), Бобурбек Йўлдошев (45), Игорь Зонич (85).

Четлатиш — Йован Жокич (68).
Назоратчи — Игорь Нехочин
Комиссар — Александр Давиденко.

8 март

“ПАХТАКОР” — “БУХОРО” — 3:0

photo5415896946884848843.jpg

Голлар — Драган Черан (65, 82-пен., 85).

Тошкент. “Пахтакор“ стадиони. 6734 томошабин.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зиёдулло Абдураҳмонов, Шоҳрух Аъзамов, Аҳмаджон Эргашев

“Пахтакор“: Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Анзур Исмоилов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Игорь Сергеев (Эрен Дердийок, 71), Достонбек Ҳамдамов (Асадбек Собиржонов, 84), Одилжон Ҳамробеков, Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев (Ҳумоюнмирзо Иминов, 63), Фарруҳ Сайфиев.

“Бухоро“: Зафар Сафаев, Миржалол Жумаев, Жаба Липартия, Зоҳир Пиримов, Жасур Ҳасанов, Беҳруз Шодмонов, Аброр Хосинов, Азизбек Амонов (Бобур Фарҳодов, 70), Эдин Юнузович (Жасур Ҳакимов, 82), Иззат Абдуллаев (Беҳруз Саъдиллоев, 86), Милован Капор.

Огоҳлантириш: Шерзод Аъзамов (45+1).
Назоратчи — Бахтиёр Тоғаев
Комиссар — Диёр Имомхўжаев

“НАСАФ” — “АНДИЖОН” — 2:1

photo5413392615879060770.jpg

Голлар: Бобир Абдихолиқов (72), Шароф Муҳитдинов (84) — Сирож Мелиев (10).

Қарши. “Марказий“ стадиони. 8476 томошабин.

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Жалгасбай Сарсенов, Бектурсин Канназаров, Тўрабек Суюнов

“Насаф“: Машҳуржон Муҳаммаджонов, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Раҳматуллаев, Дилшод Саитов, Бобир Абдихолиқов (Шохмалик Комилов, 90+4), Шароф Муҳитдинов (Акмал Мозговой, 89), Ислом Кенжабоев (Харис Дилавер, 73), Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич, Умар Эшмуродов.

“Андижон“: Аслонбек Аҳроров, Азамат Исроилов (Муҳаммад Йўлдошев, 63), Хушнуд Авилов, Жамшид Ҳасанов (Тимур Усмонов, 75), Фарҳод Бекмуротов, Артём Литвяков, Сирож Мелиев, Абдуллоҳ Олимов, Усмонали Исмоналиев, Қаҳрамон Баҳодиров (Фарҳод Мираҳматов, 60), Дмитро Зозуля.

Огоҳлантиришлар: Хушнуд Авилов (40), Қаҳрамон Баҳодиров (45+1), Исмонали Исмоналиев (55), Темур Усмонов (75).
Назоратчи — Тимур Абдуллаев
Комиссар — Шоҳрух Саид.

Навбатдаги тур ўйинлари 13, 14 ва 15 март кунларига белгиланган.


3 055
Ойбек ЮНУСОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА