ЎзА Ўзбек

02.10.2019 Чоп этиш версияси

Суперлига-2019: “Пахтакор” чемпионликни тантана қилди

Суперлига-2019: “Пахтакор” чемпионликни тантана қилди

30 сентябрда старт олган Ўзбекистон суперлигаси-2019нинг 21-тур ўйинлари бугун ўз якунига етади. Турнинг сўнгги учрашуви Андижонда ўтказилиб, унда маҳаллий “Андижон” жамоаси ўз майдонида мавсумни совриндорлар сафида якунлашга интилаётган Термизнинг “Сурхон” клубини қабул қилади.

Қолган учрашувларга тўхталадиган бўлсак, турнинг кутилмаган натижаларидан бири Қўқонда қайд этилди. Сўнгги 5 турда тўртта ғалабага эришиб, атиги бир маротаба дуранг ўйнаган қўқонликлар бу турда Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилишди. “Қўқон-1912” клуби ана шу беш ўйинда “Бунёдкор”, “Насаф”, “Сурхон” сингари етакчи клубларни мағлуб этган бўлса, “Локомотив” билан муроса кўчасини танлади. Аммо, бекободликларга қарши ўйинда Азизжон Тўхтабоев шогирдлари рақибни менсишмадими ёки жамоа сардори Мурод Холмуродовнинг четлатилиши қимматга тушдими, хуллас ғалаба қозониши кутилган ўйинда қўқонликлар имкониятни бой берди. Шунақа, футбол кутилмаган натижаларга бой ўйин.

Paxtakor-chempion (3).jpg

Paxtakor-chempion (4).jpg

Paxtakor-chempion (5).jpg

“Бунёдкор” клуби устози Вадим Абрамовнинг Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши эса кутилмаганда “қалдирғочлар”га акс таъсир кўрсатди.

20-турда Қўқонда йирик ҳисобда имкониятни бой берган “Бунёдкор” футболчилари бу сафар ўз майдонида чемпионат аутсайдерларидан бири “Бухоро” клуби қаршилигини ҳам енгишга ожиз қолишди. Тўғри, бухороликлар учрашувни иккинчи рақам остида ўтказишди ва асосан рақибни қарши ҳужумда ушлашга интилди. Бироқ, бу ҳол “Бунёдкор”нинг очко йўқотишига баҳона бўлолмайди.

Paxtakor-chempion (9).jpg

Paxtakor-chempion (10).jpg

Paxtakor-chempion (14).jpg

Ўтган турда Бекободда чемпионликни расмийлаштирган “Пахтакор” клуби 21-турда “Сўғдиёна”ни қабул қилди. Учрашувдан кейин “шерлар” чемпионликни тантана қилишлари олдиндан маълум эди. Лекин бу ҳолар Шота Арвеладзе шогирдларининг бўшашишига сабаб бўлмади. Ўйинни кўтаринки руҳда ўтказган жамоа йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва байрам байрамдек бўлиши учун мустаҳкам пойдевор қўйди.

Қолган ўйинларда қайд этилган натижалар билан танишинг:

Ўзбекистон суперлигаси-2019
21-тур

АГМК – “Насаф” – 2:1
“Қўқон-1912” – “Металлург” – 2:3
“Бунёдкор” – “Бухоро” – 1:1
“Қизилқум” – “Локомотив” – 1:1
“Навбаҳор” – “Динамо” – 1:0
“Пахтакор” – “Сўғдиёна” – 3:0

2 814
О.ЭШМАМАТОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА