ЎзА Ўзбек

16.09.2020 Чоп этиш версияси

Суарес учун "Ювентус" эшиклари ёпилди

Суарес учун "Ювентус" эшиклари ёпилди

Айни кунларда Каталониянинг "Барселона" клуби сафида бўлиб турган Луис Суарес жорий трансферлар даврида Туриннинг "Ювентус" жамоасига ўта олмайди.

Бунга сабаб, Европа клублари Чемпионлар лигасида иштирок этадиган футболчиларни 6 октябрга қадар рўйхатдан ўтказиши керак. 33 ёшли уругвайлик футболчи эса шу кунга қадар Италия паспортини олиши учун керакли ҳужжатларни топширишга улгурмайди. Бу эса "Ювентус" учун ҳам, Суарес учун ҳам жиддий муаммога айланади.

Бироқ Суарес барибир “Барса”дан кетиши мумкин. Унга бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Луис учун Мадриднинг “Атлетико” клуби асосий даъвогар бўлиб турибди.

3 704
Ж.Тошхўжаев, ЎзА