Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 16:26 Чоп этиш версияси

Стол тенниси: ХIV республика турнири якунланди

Пойтахтимизда ўсмирлар ўртасида стол тенниси бўйича “Соғлом авлод учун” фонди кубоги учун ХIV республика турнири якунланди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда стол тенниси федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада 60 га яқин ўғил-қиз ўзаро куч синашди.

Диана Аристанова, Диана Полешева, Насиба Тожиохунова, Муҳаммадамин Абдурасулов, Давид Лутфуллаев ва Шоҳрух Искандаров шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Жуфтлик баҳсларида Жавоҳирбек Истамов ва Муҳаммадамин Абдурасуловга тенг келадигани топилмади. Қизлар ўртасида Ҳулкарой Шомуродова ҳамда Нилуфар Абдувалиева биринчи ўринни эгаллади.

"Энг яхши ўйинчи", "Энг фаол ўйинчи", "Энг ёш ўйинчи", "Энг тезкор ўйинчи" номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Турнир якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 310






Все о погоде - Pogoda.uz