ЎзА Ўзбек

24.07.2018 18:55 Чоп этиш версияси

СТОЛ ТЕННИСИ: энг моҳирлари сараланди

СТОЛ ТЕННИСИ: энг моҳирлари сараланди Жиззах шаҳридаги 2-академик лицей спорт залида стол тенниси бўйича 1997 йил ва ундан кейинги йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Республиканинг ўн иккита ҳудуди ва Тошкент шаҳар терма жамоаларининг жами 150 нафарга яқин теннисчиси шахсий, жуфтлик, аралаш жуфтлик ва жамоавий тизимда совринлар учун баҳс олиб боришди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинлардан сўнг ғолиблар қуйидагича тартибда аниқланди:

ШАХСИЙ

Қизлар:

Мадина Маткаримова (Хоразм) – 1;
Сўғдиёна Мадалиева (Тошкент ш.) – 2;
Ирина Потапова (Тошкент ш.) ва Малика Аристонова (Тошкент в.) – 3.

Ўсмирлар:

Абдулазиз Анорбоев (Андижон) – 1;
Афзал Носирхўжаев (Тошкент ш.) – 2;
Евгений Полегаев (Тошкент ш.) ва Диёрбек Ўктамбоев (Хоразм) – 3.

Аралаш жуфтлик:

Шамситдинов/Тўхтаева (Самарқанд) – 1;
Жўрабоев/Иминова (Андижон) – 2;
Эргашалиев/Камолова (Тошкент ш.) ва Нурпўлатов/Азимова (Тошкент ш.) – 3.

ЖУФТЛИК

Қизлар:

Абдухалилова/Омилжонова (Наманган/Андижон) – 1;
Мамарасулова/Бахтиёрова (Фарғона) – 2;
Ғиёсова/Баҳодирова (Бухоро) –2, Лутфулина/Юнусова (Тошкент ш.) – 3.

Ўсмирлар:

Ғайбуллаев/Абдурасулов (Бухоро) – 1;
Маъруфхонов/Санжаров (Тошкент в./Наманган в.) – 2;
Искандаров/Сирожиддинов (Самарқанд) ва Шомуратов/Бердиев (Хоразм) – 3.

ЖАМОАВИЙ

Қизлар:

Хоразм – 1;
Тошкент ш. – 2;
Жиззах ва Самарканд – 3.

Ўсмирлар:

Андижон – 1;
Хоразм – 2;
Жиззах ва Тошкент шаҳри – 3.

Ойбек Юнусов

4 505