ЎзА Ўзбек

24.12.2019 Чоп этиш версияси

Стол теннисчилар эронлик ва австриялик мутахассислар қўл остида шуғулланмоқда

Стол теннисчилар эронлик ва австриялик мутахассислар қўл остида шуғулланмоқда

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод“ спорт саройида стол тенниси бўйича “Марказий Осиё Олимпия умидлари“ ҳафталиги доирасида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда.

photo5192997481481350289.jpg

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси томонидан ўтказилаётган мазкур ҳафталикда Ўзбекистон, Эрон ва Марказий Осиё давлатларининг терма жамоалари назарий ва амалий, техник ҳамда жисмоний машғулотларни ўтказмоқда.

photo5192655666509098213.jpg

Йиғинда австриялик мураббий Дмитрий Левенко, эронлик мутахассис Фаражи Реза ҳамда мамлакатимиз стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова ёш стол теннисчиларга маҳорат сабоқлари ўтмоқда.

photo5193161948664016012.jpg

– Ўзбекистонда ҳар бир соҳа каби, спортга ҳам юксак эътибор қаратилаётганига гувоҳ бўлдим, – деди Ф.Реза. – Машғулотлар давомида ёш спортчилар барча берилган юклама ва машқларни тўғри бажаришга интилмоқда. Келгусида улардан тажрибали теннисчилар етишиб чиқишига ишонч бор.

photo5193053170027310211.jpg

– Стол тенниси Осиё давлатларида жуда ривожлангани барчага маълум. Шу сабабли ҳам илк маротаба ўтказилаётган мазкур халқаро ўқув-машғулот йиғини иштирокчилари ёш бўлишига қарамасдан анча тажрибага эга, – деди Д.Левенко. – Йиғиннинг навбатдаги кунида теннисчиларни техник ва жисмоний машқлар билан шуғуллантирдик.

photo5193053170027310209.jpg

3 194
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА