ЎзА Ўзбек

09.01.2020 Чоп этиш версияси

Спортчимиз ёшлар ўртасида Олимпия ўйинларида қачондан мусобақага киришади?

Спортчимиз ёшлар ўртасида Олимпия ўйинларида қачондан мусобақага киришади?

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9-22 январь кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида қишки спорт турлари бўйича ёшлар ўртасида Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақада иштирок этиш учун Ўзбекистон делегацияси Швейцарияга етиб боришди. Мусобақада юртимиз шарафини ягона спортчимиз Валерия Ковалёва қишки спорт турларининг тоғ чанғиси гигант ва слалом йўналишларида ғолиблик учун кураш олиб боради.
Иқтидорли спортчимиз мусобақадаги иштирокини 12 январдан бошлайди. Айнан шу куни Олимпия ўйинларида тоғ чанғисининг гигант йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. 14 январь куни эса, спортчимиз тоғ чанғисининг слалом йўналишида баҳсларга киришади.

Маълумот учун, қишки спорт турлари бўйича ёшлар ўртасида Олимпия ўйинларига бугундан расман старт берилади. Шунингдек, Швейцария вақти билан соат 20:00да мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Аввал хабар берганимиздек, очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазирликнинг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов ҳам иштирок этади.

1 579
ЎзА