Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

26.09.2017 15:36 Чоп этиш версияси

Спортчиларимизнинг Осиё ўйинларидаги натижалари

Туркманистонда Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг эркин кураш баҳсларида юртдошимиз Давид Модзманашвили тожикистонлик Фарҳод Анакулов, эронлик Ядаллоҳ Моҳеби, қозоғистонлик Даулет Шабанбай, хитойлик Вуренбилигени мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Умиджон Исманов эркин курашчилар ўртасида кумуш, Ихтиёр Наврўзов ва Севара Эшмуратова бронза медаль соҳиби бўлди.

Оғир атлетика бўйича куч синашган Рустам Жангабоев даст кўтаришда 199 килограмм, силтаб кўтаришда 243 килограмм, жами 442 килограмм натижа кўрсатиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Баскетбол (3х3) бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси финалга қадар барча рақибларини енгди ва кумуш медални қўлга киритди.

Самбо беллашувларида Олим Худойқулов кумуш, Улуғбек Ҳакимов, Ирина Кулакова бронза медаль билан тақдирланди. Кикбоксингда Ҳумоюн Фармонов, теннис бўйича эса Фарруҳ Дўстов ва Санжар Файзиев яккалик баҳсларида учинчи ўринни эгаллади.

100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида иштирок этган истеъдодли спортчимиз Алексей Тарасенко марра чизиғини учинчи бўлиб босиб ўтди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 369






Все о погоде - Pogoda.uz