ЎзА Ўзбек

12.10.2015 18:28 Чоп этиш версияси

Спортчиларимизнинг муваффақияти

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида камондан отиш бўйича ўтказилган халқаро турнирда ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этди.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишича, турнирда Ислом Сайфуллин икки бор 70 метр масофага камондан отишда бронза медални қўлга киритди ва халқаро тоифадаги спорт устаси талабини бажарди. Мунира Нурманова ҳам ушбу масофага камондан отиш бўйича икки бор учинчи ўринни эгаллади.

Жамоавий баҳсларда Ислом Сайфуллин, Амет Умиров ва Шаҳбоз Ҳожибеков, хотин-қизлар ўртасида Мадина Акрамова, Мунира Нурманова ва Ирина Савиновадан иборат жамоаларимиз бронза медаль билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
4 903