ЎзА Ўзбек

31.08.2019 Чоп этиш версияси

Спортчиларимизнинг муносиб совғаси

Спортчиларимизнинг муносиб совғаси

Жорий йилнинг 24-30 август кунлари Болгариянинг Пловдив шаҳрида Таэквондонинг ITF йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасида XXI жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада дунёнинг 96 та давлатидан 2640 дан ортиқ спортчилар иштирок этди.

Кучли беллашувлардан сўнг Ўзбекистон Таеквондо (ИТФ) миллий ассоциацияси терма жамоаси 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди:

Отажанов Шохрух (64 кг вазнда) – 2-ўрин;

Худойбердиев Валижон (52 кг вазнда) – 3-ўрин;

Саидов Беҳруз (85 кг вазнда) – 3-ўрин.

1 сентябрь куни терма жамоамиз аъзолари Ўзбекистонга қайтиб келишлари кутилмоқда.

Ассоциация раҳбари

Лазиз Хасанов

photo_2019-08-31_12-11-24.jpg

photo_2019-08-31_12-11-27.jpg

photo_2019-08-31_12-11-32.jpg

5 784
ЎзА