ЎзА Ўзбек

10.09.2018 19:44 Чоп этиш версияси

Спортчиларимиз Осиё чемпионатига тайёр

11-13 сентябрь кунлари "Универсал" спорт мажмуасида қўл жанги бўйича МДҲ мамлакатларининг армиялари ўртасида мусобақа ташкил этилади.

Шу муносабат билан пойтахтимизда матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ташкилий қўмитаси, спортчи ва мураббийлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Анжуманда мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом инсонлар этиб тарбиялаш, Ватанимиз обрўсини, халқимиз ғурур-ифтихорини янада юксалтиришнинг муҳим омили бўлган спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

11 сентябрь куни бошланадиган нуфузли мусобақада Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан келган спортчилар куч синашади. Мусобақада 50 нафарга яқин спортчи 7 вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА
4 438