ЎзА Ўзбек

02.01.2020 Чоп этиш версияси

Спортчиларимиз Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

Спортчиларимиз Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

Сингапурда эркаклар ва аёллар ўртасида қўлтўпи бўйича Жанубий-Шарқий Осиё чемпионатида терма жамоамиз муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси финал учрашувига қадар муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Эркаклар ўртасида бронза медали учун ўтган ўйинда терма жамоамиз аъзолари Таиланд терма жамоасини 40:26 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шунингдек, Жанубий-Шарқий Осиё чемпионатида Эрнест Игнатенко ва Дилбар Баҳромова энг яхши ўйинчи, Умида Худойқулова эса энг яхши дарвозабон деб топилди.

photo_2020-01-02_18-11-59.jpg

3 091
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА