ЎзА Ўзбек

02.11.2018 Чоп этиш версияси

Спортчиларимиз халқаро майдонларда

Спортчиларимиз халқаро майдонларда

Шу ҳафтанинг ўзида бир неча спорт турлари бўйича вакилларимиз қатор халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Жумладан,

* Эроннинг Караж шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича 23 ёшгача бўлган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. 6 ноябрга қадар давом этадиган нуфузли мусобақада юртимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишмоқда:

Абубакир Буканов
Баркамол Мирзаҳамдамов
Жонибек Темиргалиев
Сирожиддин Қўчқоров
Давид Эрнест
Исмоилбек Абдуманнопов

* КечаТуркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

Токио 2020 Олимпия ўйинлари учун лицензия тақдим этувчи дастлабки мусобақа сифатида аҳамиятга эга бўлган баҳсларда жаҳоннинг 88 мамлакатидан 604 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Эътиборли жиҳати, нуфузли мусобақада биринчи марта янги вазн тоифалари қўлланилмоқда.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда -61 кг, -67 кг, -73 кг, -81 кг, -96 кг, -109 кг ва +109 кг;

аёллар ўртасида эса -49 кг, -55 кг, -59 кг, -64 кг, -76 кг, -87 кг ва +87 кг вазнлилар кураш олиб боришяпти.

Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби қуйидагича:

Эркаклар:

Адҳамжон Эргашев (-61 кг), Достон Ёқубов (-67 кг), Муҳаммадқодир Тоштемиров (-73 кг), Суннатилло Ўсаров (-89 кг), Зайнобиддин Маҳамадаминов (-89 кг), Акбар Жўраев (-102 кг), Руслан Нурутдинов (-109 кг), Рустам Жангабаев (+109 кг).

Аёллар:

Муаттар Набиева (-55 кг), Кумушхон Файзуллаева (-64 кг), Турсуной Жабборова (-81 кг), Долера Давронова (-87 кг).

* Эртага Қозоғистоннинг Актау шаҳрида дзюдо бўйича Осиё очиқ кубоги старт олади.

Қитъамизнинг ўндан зиёд мамлакатидан юз нафардан зиёд спортчи иштирок этадиган мусобақада юртимиз номидан қуйидагилар гиламга чиқишади:

Дониёр Султонбоев (-60 кг), Кемран Нуриллоев (-60 кг), Раҳимжон Субҳонов (-66 кг), Синдор Нуриллоев (-66 кг), Санжар Баҳромов (-73 кг), Мақсад Тошмуродов (-81 кг), Акмал Нажмиддинов (-81 кг), Нозима Рўзиева (-63 кг).

Мураббийлар - Тоҳир Файзиев, Абдувосиқ Тошматов.

3 216
ЎзА