ЎзА Ўзбек

29.08.2019 Чоп этиш версияси

Спортчиларимиз Қирғизистонда ғолиб бўлди

Спортчиларимиз Қирғизистонда ғолиб бўлди

Қирғизистоннинг Норин шаҳрида аралаш жанг санъатлари (ММА) бўйича ўтказилган “WEF Selection” турнирида ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этди.

71 килограмм вазн тоифасида октагонга чиққан Нурулло Дехқонов ва 66 килограмм вазнда Шаҳзод Равшанов рақибларини муддатидан аввал таслим қилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақага спортчиларимизни ММА бўйича энг кучли ва таниқли мураббий Мансур Туғизбоев тайёрлади. Шунингдек, Мансур турнирда рефери сифатида иштирок этди.

5 632
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА