ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

Спортчилар Мурожаатномадан куч, руҳий қувват олмоқда

Спортчилар Мурожаатномадан куч, руҳий қувват олмоқда

“Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда БЎСМ мураббийлари, спортчилар иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида Президентимиз Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди.

photo5346269213414763705.jpg

– Мурожаатнома биз учун муҳим дастуриламал бўлди. Халқимиз учун эса айни кутилган муаммолари ечимини топиб бергани билан янада аҳамиятлидир, – деди халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати Равшан Дастиров. – Бугун спортчилар билан Мурожаатнома моҳияти ҳақида гаплашдик. Чунки Мурожаатномада спортни оммалаштириш, истеъдодли спортчиларни тарбиялаш борасида ҳам алоҳида таъкидланган. Бундан спортчиларимиз ҳам алоҳида куч ва руҳий қувват олгани гувоҳи бўлдик. 

photo5346269213414763703.jpg

Учрашувда “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари БЎСМ футбол бўлимига футбол тўплари жамланмасини топширди. Чирчиқлик таниқли таэквондо бўйича спорт устаси Д.Тоировага ва баскетбол мураббийи Е.Малишевага ташаккурнома ва эсдалик совғалари берилди.

2 711
ЎзА