ЎзА Ўзбек

21.03.2020 Чоп этиш версияси

Спортчилар халқимизни Наврўз байрами билан қутлади

Спортчилар халқимизни Наврўз байрами билан қутлади

Бугун – 21 март Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида ҳимоя қилиб келаётган спортчилар халқимизни самимий қутладилар.

Барчангизни Наврўзи олам билан самимий қутлайман!

Гуллар ва майин майсалар тароватини дунёга таратаётган баҳор байрами юртимизга тинчлик-тотувлик, фаровонлик, тўкинлик олиб келсин! Байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Баҳодир Жалолов,
Бокс бўйича Жаҳон чемпиони 

Ассалому алайкум Қадрдонларим!

Сизни юртимизнинг янгиланиш, байрами билан табриклайман. Наврўз олам ҳар биримизга қувонч ва шодлик олиб келсин. Қалблардаги эзгу ниятларимиз шу йилда амалга ошсин. Йил давомида кунингиз қувончли ўтишига тилакдошман. 

Бектемир Мелиқўзиев,
Олимпия ўйинлари совриндори

Азиз юртдошлар, Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

Сизга бахт, бардамлик ва барқарорлик тилаб қоламан! Ушбу байрам сизга бахтлик ва тараққиёт эшигини очишига тилакдошмиз! Бу янги кун барчамизни янги марралар сари етакласин.

Ришод Собиров,
Олимпия ўйинлари совриндори
Азиз қадрдонлар!

Юртимизда уйғониш, яшариш, янгиланиш айёми – Наврўзи олам нафаси уфуриб турибди. Шу муносабат билан ҳеч кимдан кам бўлмаган ва кам бўлмайдиган халқимиз Наврўз айёми билан муборакбод этаман. Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

Шоҳжахон Эргашев,
Профессионал боксчи

Муҳтарам отахон ва меҳрибон онахонлар, севимли опа-сингил ҳамда қадрли ака-укалар!

Барчангизни, янгиланиш ва яшариш – Наврўз байрами билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Шарқона янги йил бўлмиш – Наврўзи олам барчамизнинг хонадонимизга қувонч, сиҳат саломатлик ва файз барака олиб келсин. Яна бир бор барчамизга Наврўз олам муборак бўлсин!

Саида Маҳмудова,
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси 

2 621
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА