ЎзА Ўзбек

12.07.2016 11:37:18 Чоп этиш версияси

Спортчи ёшлар маскани

Нукус шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 950 дан зиёд ўғил-қиз спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

Эркин кураш, юнон-рум кураши, оғир атлетика, бокс, футбол, таэквондо (WTF), кураш, шотокан каратэ-до, самбо спорт секцияларида машғулотларни юқори савияда ташкил этиш учун барча шароит яратилган. 26 нафар мураббий кўмагида жисмоний маҳоратини муттасил ошираётган ёшлар мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги мусобақларда муваффақиятли иштирок этмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 1-3 апрель кунлари Польшада ўтказилган шотокан каратэ-до бўйича жаҳон чемпионатида Алламурод Ўринбоев биринчи ва Азиза Бойжигитова иккинчи ўринни эгаллади.