ЎзА Ўзбек

27.07.2019 09:15:20 Чоп этиш версияси

Спортчи оилалар баҳси


Нукус шаҳрида “Отам, онам ва мен - спортчи оила” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда мусобақанинг ҳудудий босқичларида ғолибликка эришган оилалар беллашди.

Мусобақа тўсиқлар ошиш эстафетаси, моҳир ҳужумчи, арқон тортиш каби шартлар бўйича ўтказилди.

Мусобақа якунида Нукус шаҳар “Қутли макон” маҳалла фуқаролар йиғинидан Марс Ҳабибуллаевнинг оиласи ғолиб бўлди. Совриндорлар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

1.jpg

9.jpg

15.jpg

18.jpg