ЎзА Ўзбек

04.10.2019 Чоп этиш версияси

Спорт ёшларни бирлаштиради

Спорт ёшларни бирлаштиради

Беш ташаббус 

Ёшлар пресс-клубида I Ёшлар спорт саммитининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш, уларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш юзасидан 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича қатор вазифалар белгиланган эди.

Муҳим йўналишлардан бири бўлган спортни янада ривожлантириш мақсадида талаба-ёшларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт, Олий ва ўрта махсус таълим, Инновацион ривожланиш вазирликлари, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ўтказилаётган I Ёшлар спорт саммитида 100 дан зиёд ёш иштирок этмоқда.

2.JPG

Саммит 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига спортчиларни педагогик, жисмоний, биологик, психологик тайёрлаш, Ўзбекистонда спорт туризмини ривожлантириш, инновацион ва бизнес-режалар ишлаб чиқиш, спорт журналистикаси бўйича билим ва кўникмаларни ошириш каби йўналишларда фаолият олиб боради.

Мазкур саммит аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида спортга бўлган муҳаббатни ошириш, жисмоний тарбия ва спорт, туризм, спорт журналистикасини ривожлантириш, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш, ёш авлодни, спортчиларни жаҳон майдонларида юқори натижаларни кўрсатишлари учун ҳар томонлама тайёрлашда ёшлардан олинган таклиф ва тавсиялар асосида мураббийлар учун илмий-услубий қўлланма яратиш ҳамда устувор ва истиқболли йўналишларни белгилаш мақсадида ташкил этилди.

5.JPG

Саммитдаги асосий тадбирлар Бўстонлиқ туманидаги Ёшлар оромгоҳида бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимидан сўнг иштирокчилар Ёшлар оромгоҳи томон йўл олди.

Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган спортчиларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва салоҳиятидан кенг фойдаланиш мақсадида таниқли спортчилар билан суҳбатлар, шу билан бирга, турли мавзуларда семинар-тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.

3 234
Нурилло НАСРИЕВ, Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА