Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.12.2017 15:53 Чоп этиш версияси

Спорт янада оммалашади

Пойтахтимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда спорт таълим муассасаларининг ролига бағишланган услубий-амалий семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва Миллий олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган семинарда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган болалар-ўсмирлар, олий спорт маҳорати, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари ва олимпия захиралари коллежларининг директорлари, жисмоний тарбия ва спорт ҳудудий бошқармалари раҳбарлари, спорт фахрийлари, етакчи мутахассислар иштирок этди.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Қурбонов ва бошқалар ёшларни баркамол инсонлар этиб тарбиялашнинг муҳим воситаси сифатида спортни, айниқса, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор спортчиларимизнинг халқаро майдонларда қўлга киритаётган ютуқлари салмоғи ошишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Жисмоний тарбия ва спортни аҳоли ўртасида янада оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган ҳужжатлар ва бажарилиши зарур бўлган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Семинар доирасида республикамизнинг барча ҳудудидан келган иштирокчилар Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, “Олимпия шон-шуҳрати” музейи, “Бунёдкор” стадиони, Ўзбекистон таэквондо маркази, Енгил атлетика марказига ташриф буюриб, яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
6 934