ЎзА Ўзбек

18.08.2018 15:50 Чоп этиш версияси

Спорт вазири Президентимиз ва халқимиз катта ғалабалар кутаётганини спортчиларга эслатди

Спорт вазири Президентимиз ва халқимиз катта ғалабалар кутаётганини спортчиларга эслатди
Хабарингиз бор, бугун XVIII ёзги Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими Жакартадаги “Gelora Bung Karno Stadium”да стадионида бўлиб ўтади.

Осиё ўйинларининг очилиш маросимига Ўзбекистон спорт делегациясига Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев бошчилик қилмоқда. Бугун тонгда Д.Набиев спортчилар шаҳарчасида мусобақалар бўлиб ўтадиган ареналар билан танишди ҳамда Ўзбекистон спортчилари билан учрашди. Вазир Осиё ўйинлари баҳсларига киришаётган ҳар бир спортчи мамлакатимиз шуҳратини янада юксалтириш учун ҳаракат қилиши лозимлиги, Президентимиз ва халқимиз спортчилардан катта ғалабалар кутаётганини айтиб ўтди.

Ўзбекистон спорт делегациясида боксчи, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори Исроил Мадримов байроқдор вазифасини бажарди.

d1b97410-e3b7-4019-9102-83f55369dc21.jpg

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказилади. Мазкур мусобақада қитъанинг энг кучли спортчилари жамланади ва баҳсларга киришади. Мусобақада 40 та спорт тури бўйича беллашувлар ўтказилади. 465 та медаль жамланмаси ўйналади. 15000 нафарга яқин спортчи ва расмий шахс мусобақада иштирок этадилар. Осиё ўйинлари илк маротаба икки шаҳарда – Жакарта ва Палембангда ўтказилмоқда.

ЎзА
6 272