ЎзА Ўзбек

07.07.2020 Чоп этиш версияси

Спорт тарихида энг йирик шартнома имзоланди

Спорт тарихида энг йирик шартнома имзоланди

Америка футболининг машҳур ўйинчиси Патрик Махоумс «Канзас-Сити Чифс» клуби билан қиймати 503 миллион долларлик битим имзолади. Бу ҳақда Миллий футбол лигаси сайтида айтилмоқда.

Махоумс ушбу янги шартномаси билан нафақат дунёда энг кўп маош оладиган спортчига айланди, балки Америка футболи тарихида нархи ярим миллиард доллардан зиёд шартномани имзолаган биринчи ўйинчи ҳамдир. Янги шартнома 2022 йилги мавсумда кучга киради.

«Канзас-Сити Чифс» ўтган йили Миллий футбол лигасининг чемпиони бўлди. Финал ўйинлари натижасига кўра, Махоумс энг қиммат ўйинчи, деб тан олинди.

6 111
ЎзА