ЎзА Ўзбек

11.09.2019 Чоп этиш версияси

“Спорт тарғиботини ўзимиздан бошладик, сиз ҳам сафимизга қўшилинг!”

“Спорт тарғиботини ўзимиздан бошладик, сиз ҳам сафимизга қўшилинг!”

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 январдаги “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш тўғрисида”ги қарори билан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни тизимли йўлга қўйиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш ҳамда ҳар бир маҳалла, таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва бошқаларда жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантириш вазифаси белгилаб берилган эди.

Мазкур қарор ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўрнак бўлишга интилмоқда.

Жумладан, вазирлик ходимлари иштирокида эрталабки бадантарбия машғулотлари тизимли йўлга қўйилган. Ана шундай машғулотлардан навбатдагиси “Спорт тарғиботини ўзимиздан бошладик, сиз ҳам сафимизга қўшилинг!” шиори остида ўтказилди. Унда вазирлик тизимидаги барча бошқарма ва бўлимларнинг ходимлари фаол иштирок этди.

Жисмоний машқлар тизимининг энг аҳамиятли турларидан бири – бу эрталабки бадантарбия машқлари ҳисобланади. Эрталабки бадантарбия машқлари одам танаси учун катта аҳамиятга эга бўлиб, уйқу таъсирида сустлашган организмни фаол ҳаракат қилишга ўтиш имконини яратади.

Эрталабки жисмоний машқларнинг инсон саломатлиги учун фойдали эканлиги кўплаб омиллар асосида ўз тасдиғини топган. Энг муҳими – бу ишлаш, ўқиш ҳамда фойдали машғулотлар билан шуғулланиш қобилиятини кучайтиради.

Jismoniy-t-v-gimnastika (1).jpg

Jismoniy-t-v-gimnastika (5).jpg

Jismoniy-t-v-gimnastika (7).jpg

2 854
О.ЭШМАМАТОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА