ЎзА Ўзбек

25.03.2020 Чоп этиш версияси

Спорт таълим муассасаларида дезинфекция ишлари мунтазам олиб борилмоқда

Спорт таълим муассасаларида дезинфекция ишлари мунтазам олиб борилмоқда

Айни кунларда бутун дунёга хавф солаётган CОВИД-19 вируси сабабли 2020 йил 16 март санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча спорт таълим муассасалари номаълум муддатга ёпилган эди.

Карантин эълон қилинган кундан бошлаб республикамиздаги барча спорт таълим муассасаларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.

Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт таълим муассасаларида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Спорт бошқармаси ходимлари ҳамда спорт мактаблари ходимлари иштирокида мазкур амалий ишлар бирдамликда уюшқоқлик билан олиб борилиши давом этмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати


1 717
ЎзА