ЎзА Ўзбек

26.08.2018 12:15 Чоп этиш версияси

“Пахтакор“ стадиони атрофига спортсеварлар тўпланди

“Пахтакор“ стадиони атрофига спортсеварлар тўпланди

Бугун эрталабдан “Пахтакор“ марказий стадиони атрофи спортсеварлар билан гавжум бўлди.

Бу ерда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан 24-30 август кунларининг “Спорт ҳафталиги“ деб эълон қилингани муносабати билан югуриш марафони бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрининг барча туманларидан келган спортчилар 1 километр узунликка югуриш бўйича марафонда иштирок этди. Тўртта ёш тоифаси бўйича ташкил қилинган беллашувда Гуля Абдусаматова, Шоҳида Шоюсупова, Виктория Халиулина, Ёқутхон Холбекова, Валерий Ҳакимов, Мурод Илҳомов, Ғайрат Юсупов, Ғолиб Тоҳиржоновлар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Marafon (1).JPG

Marafon (5).JPG

Marafon (6).JPG

Marafon (4).JPG

Marafon (3).JPG

Marafon (7).JPG

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
4 277