ЎзА Ўзбек

15.04.2019 21:24 Чоп этиш версияси

Спорт – саломатлик гарови

Спорт – саломатлик гарови

Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» стадионида оммавий спорт тадбири ўтказилди.

13 апрель куни Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» стадионида соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишлаб ўтказилган оммавий спорт тадбири доирасида Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли тиббиёт муассасаларининг 5 мингдан ортиқ ходими югуриш, фаол юриш ва велосайрда иштирок этди.

—Бундай оммавий тадбирлардан мақсад аҳоли, жумладан, ёшларни бевосита жисмоний тарбия ва спортга жалб этишбаробарида фаолликни кундалик турмуш тарзига айлантиришдир, - дейди Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров. - Ҳар ҳафта ташкил этилаётган шундай оммавий тадбирларда мен ҳам фаол қатнашиб келмоқдаман.

3.jpg

4.jpg

7.JPG

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
2 366