ЎзА Ўзбек

08.11.2018 18:34 Чоп этиш версияси

Спорт – саломатлик гарови

Пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрат“ музейида “Соғ танда соғлом ақл“ шиори остида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбир Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ташкил этилди.

Унда Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг мактабгача ва бошланғич таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалари, спортчи ва мураббийлар, тиббиёт ходимлари навқирон авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб камол топишида жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни муҳим экани ҳақида суҳбатлашди.

Тадбир сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олди.



Ж.Тошхўжаев, ЎзА
1 516