ЎзА Ўзбек

24.01.2020 Чоп этиш версияси

Спорт орқали аҳоли саломатлигини тиклаймиз​

Спорт орқали аҳоли саломатлигини тиклаймиз​

Бугун жисмоний тарбия ва спортни аҳоли ўртасида оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муаммо ва камчиликлар борлиги мамлакатимизнинг мавжуд спорт салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари янги парламентга қилган Мурожаатномасида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш борасида тўхталиб ўтди. Аҳолининг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишини тўғри йўлга қўйиш, бунда уларга имконият яратиш учун қилиниши керак бўлган вазифалар айтилди.

Шунга мувофиқ, олдимизда турган энг асосий вазифалардан бири –бу аҳоли ўртасида спортни янада оммалаштириш, уларни жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишга жалб этишдир.

Ҳозир аҳоли жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш кечиришга жалб этиш устида иш бошладик. Жорий йилдан бошлаб спорт мактабимиз ҳудудида оммавий бадантарбия ва гимнастика машғулотларини ўтказишга эътиборни кучайтирамиз, бундай машқларнинг инсон саломатлиги учун жуда фойдали эканини кенг тарғиб қиламиз. Бунда асосий эътиборни жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш бўйича ҳудудимизда намунавий моделларни ишлаб чиқиб, тажриба синовидан ўтказишга қаратмоқчимиз. Хусусан, ҳудудий ҳокимликлар билан бирга маҳалла ва туман миқёсида ҳаваскор спортчилар ўртасида бадминтон, мини-футбол, стол тенниси ва қўл тўпи каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказамиз. Зеро, спорт орқали аҳоли, айниқса, фарзандларимизнинг саломатлигини яхшилаш асосий бурчимиздир.

Дилшод МАҲМУДОВ,
Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 1-
болалар ва ўсмирлар
спорт мактаби директори.

3 552
ЎзА