ЎзА Ўзбек

01.03.2019 Чоп этиш версияси

Спорт майдонида хотин-қизлар

Спорт майдонида хотин-қизлар

Пойтахтимизда шаҳар жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси соврини учун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрамига бағишлаб аёллар ўртасида волейбол, стол тенниси, сузиш, шахмат ва шашка бўйича мусобақалар ўтказилди.

Унда Екатерина Нардишева, Ирина Лукиенко (сузиш), Наталья Леванова (стол тенниси), Роҳила Абдуллаева (шахмат), Маҳлиё Султонова (шашка) ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Волейбол бўйича ўтказилган мусобақаларда Олмазор тумани жамоаси ғолиблик нашидасини сурди.

Умумжамоа ҳисобида Яшнобод тумани 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, “Энг аҳил жамоа”, “Ғалабага бўлган ишонч”, “Энг намунали жамоа”, “Энг фаол жамоа”, “Энг иродали жамоа”, “Энг қувноқ жамоа”, “Энг интизомли жамоа”, “Энг чаққон жамоа” каби номинацияларда ҳам ғолиблар аниқланди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

8 Martga-musobaqa (1).jpg

8 Martga-musobaqa (3).jpg

8 Martga-musobaqa (4).jpg

8 Martga-musobaqa (8).jpg

8 Martga-musobaqa (9).jpg

8 Martga-musobaqa (10).jpg

8 Martga-musobaqa (11).jpg

3 717
Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА​​