07.07.2018 11:15 Чоп этиш версияси

Спорт курашлари: Аббос, Бекзод, Ислом – кумуш медаль билан кифояланишди

Спорт курашлари: Аббос, Бекзод, Ислом – кумуш медаль билан кифояланишди
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича халқаро Гран-при турнири ниҳоясига етди. Унда иштирок этган юртдошларимиз учта кумуш ва битта бронза медали билан тақдирланди.

25 мамлакатдан 450 нафар спортчи иштирок этган мусобақанинг эркин кураш баҳсларида гиламга чиққан Аббос Раҳмонов (-61кг) финалгача етиб борди ва ҳал қилувчи олишувда грузиялик Бека Ломтадзега имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақанинг кумуш медали билан кифояланди. Бу вазнда бронза медаллар Гарик Барсегян (Арманистон) ва Гиорги Ревазишвили (Грузия)га насиб этди.

74 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бекзод Абдураҳмонов эса мусобақа давомида Туркия, Грузия, Россия ва Қозоғистон вакилларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб келди. Туркиялик Якуп Горга қарши олиб борган баҳсдагина рақибига енгилди ва терма жамоанмизнинг иккинчи кумуш медалини қўлга киритди. Б у вазнда учини ўринларга россиялик Арслон Будажапов ва Расул Арсаналиевлар лойиқ кўрилди.

Юнон-рум кураши бўйича беллашувларда қатнашган яна бир ҳамюртимиз Ислом Баҳромов (-60 кг) ҳам кумуш медаль билан тақдирланди. Ислом финалгача уч нафар грузиялик ва бошқа бир ҳамюртимиз Фируз Тўхтаевни мағлубга учрата олди. Фақат финалда унинг омади чопмади – эронлик Меҳрдод Мардонига ютқазиб қўйди. Бу вазнда бронза медаллари билан Амиран Шафадзе (Грузия) ва Сейнгак Ким (Ж.Корея) тақдирланишди.
55 кг вазнда курашга тушган ўзбекистонлик Ислом Баҳромов бронза медали билан кифояланди.
Бир неча вазнда ташкил этилган мусобақанинг энг кўп медалларига ўзбекистонлик спортчилар каби майдон эгалари, россиялик, кореялик ва туркиялик спортчилар сазовор бўлишди.

О.Юнусов, ЎзА
6 205