Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 21:44 Чоп этиш версияси

Спорт хабарлари

ФУТБОЛ. Ўзбекистон Про-лигасининг олтинчи тури учрашувлари ўтказилди.

Мусобақанинг “А” гуруҳидан ўрин олган “Хоразм” ва “Машъал” учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилган бўлса, “Сурхон” ўз майдонида “Динамо”дан 2:1 ҳисобида устун келди. “Шўртан” – “Норин”, ва “Орол” – “Андижон” учрашувлари бир хил 1:2 ҳисобида якунланди.

“В” гуруҳида “Ифтихор” – “Локомотив-БФК”ни, “Зомин” – “Ғиждувон”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, “Шердор” ўз майдонида “Хотира-79”ни 3:1 ҳисобида енгди. “Нурафшон” эса “Ёзёвон”дан 2:0 ҳисобида устун келди.

* * * 

БОКС. Профессионал боксда ўз омадини синаб кўрмоқчи бўлган Баҳодир Жалолов жорий йилнинг 5 май куни АҚШдаги «Foxwoods Resort Casino» аренасида ўзининг илк жангини ўтказади. Унда боксчимизга мексикалик Уго Трухильо қаршилик кўрсатади.

Шунингдек, яна бир боксчимиз Хуршидбек Норматов шу куни колумбиялик Рональд Монтесга қарши рингга кўтарилади.

* * *

СТОЛ ТЕННИСИ.
Швециянинг Хальмстад шаҳрида ўтказилаётган стол тенниси бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этмоқда.

Чемпионатда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Франция, Мексика, Хорватия, Колумбия, Греция, Бельгия, Аргентина, Туркия, Испания, Эрон каби номдор терма жамоалар билан иккинчи дивизиондан жой олди.

Теннисчиларимиз илк учрашувда Колумбия терма жамоасини 3:1 ҳисобда енгди. Иккинчи учрашувда вакилларимиз француз қизларига имкониятни бой берган бўлса, мексикаликларни йирик ҳисобда мағлуб қилди.

* * * 

Гинмастика. Малайзияда ўтаётган бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида булавада машқ бажаришда Сабина Тошкенбоева олтин медални қўлга киритган бўлса, Нуриниссо Усмонова ҳалқа билан машқ бажаришда Осиё чемпионига айланди. У булавада кумуш, тўп билан машқларда бронза медалига сазовор бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
7 373