ЎзА Ўзбек

27.02.2017 18:54 Чоп этиш версияси

Спорт хабарлари

Велоспорт. Баҳрайнда давом этаётган Осиё чемпионати муросасиз баҳсларга бой бўлмоқда. Чемпионатнинг ўсмирлар ўртасидаги шахсий биринчилик пойгаларида спортчимиз Искандар Шодиев учинчи натижани қайд этди.

* * *

Каратэ. Малайзияда ўтказилган нуфузли турнирда спортчимиз Сарвар Муродуллаев муваффақият қозонди. Осиёнинг ўн етти мамлакатидан энг кучли каратэчилар беллашган турнирда Сарвар олтин медалга сазовор бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
8 236