Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.09.2017 15:01 Чоп этиш версияси

Спорт хабарлари

Таэквондо. Ўзбекистон терма жамоаси таэквондо (ITF) бўйича ёшлар, ўсмирлар ва кадетлар ўртасида Италияда ўтказилган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақада терма жамоамиз аъзолари 26 олтин, 15 кумуш ҳамда 18 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Россия терма жамоаси, учинчи ўринни Италия терма жамоаси қўлга киритди.

* * *

Қиличбозлик. Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг рапира йўналишида ғолиблар аниқланди.

Чемпионатда тошкентлик Жонибек Холмуродов, Дониёр Саъдуллаев, Сирожхон Бойчаев шоҳсупага кўтарилган бўлса, хотин-қизлар ўртасида самарқандлик Умида Илёсова олтин медални қўлга киритди. Тошкентлик Илайда Гедикли ва Мадина Парпиева кумуш ҳамда бронза медалига сазовор бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
4 299






Все о погоде - Pogoda.uz