ЎзА Ўзбек

10.09.2018 12:25 Чоп этиш версияси

Спорт хабарлари

Спорт хабарлари


ФУТБОЛ. Хитойда ўтказилган халқаро турнирда 21 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси 7 очко билан мусобақа ғолибига айланди.

Терма жамоамиз турнирда Тожикистон ва Мьянма терма жамоаларини мағлуб этган бўлса, сўнгги баҳсда хитойлик тенгқурлари билан дуранг ўйнади.

* * *

Эртага, 11 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Мазкур ўйин “Миллий“ стадионида маҳаллий вақт билан 20:00да бошланади.

* * *

От спорти. Конкур бўйича “FEI World Jumping Challenge” мусобақасининг финалида 10 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Унда чавандозимиз Саидамирхон Турғунбоев ўзининг “Амбассадор” лақабли оти билан бронза медалини қўлга киритди.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА
5 471