Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.03.2017 18:46 Чоп этиш версияси

Спорт хабарлари

Енгил атлетика. Пойтахтимизда ўсмирлар ўртасида ўтказилган енгил атлетика мусобақаси кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди.

Мусобақанинг турли масофаларга югуриш баҳсларида Алибек Кабиров, Алина Орипова, София Муҳамедова, Мадния Ризвонова марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтган бўлса, 60 метрга тўсиқлар оша югуришда Темур Сейгариев ва Мадина Миннулинова биринчи бўлди.

Баландликка ва узунликка сакрашда ўғил болалар ўртасида Илья Носков ва Соҳиб Каримжонов олтин медални қўлга киритди. Ушбу йўналишларда София Муҳамедова ҳамда Алина Крайнова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

* * *

Футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Ўқув-машғулот йиғини доирасида футболчи қизларимиз Бирлашган Араб Амирликлари аёллар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Маҳлиё Сарикова ҳамда Лианна Норбекова рақиб дарвозасига учтадан тўп киритган бўлса, Людмила Карачик ва Камола Рисқиева биттадан голга муаллифлик қилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 172






Все о погоде - Pogoda.uz