ЎзА Ўзбек

14.09.2018 16:51:31 Чоп этиш версияси

“Спорт билан ҳамнафас ёшлар – диний экстремизмга қарши!”


Самарқандда ушбу шиор остида спортнинг бешта тури бўйича спорт мусобақалари ҳафталиги ташкил этилди.

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган мусобақаларда спортчи ёшлар эркин ва юнон-рум кураши, дзюдо, самбо ва сузиш бўйича ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

1.JPG

Спорт ҳафталигининг дастлабки кунида эркин кураш бўйича 2003-2005 йилларда туғилган 200 нафар бола саккиз вазнда ғолиблик учун гиламга тушди. Ҳафталикнинг иккинчи куни 2004-2006 йилларда туғилган ўсмирлар юнон-рум кураши бўйича ўн вазн тоифасида беллашди.

3.JPG