ЎзА Ўзбек

14.12.2018 Чоп этиш версияси

Солари сўнгги мағлубиятдан қайғурмаслигини айтди

Солари сўнгги мағлубиятдан қайғурмаслигини айтди

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи охирги тури “Реал” ва “ЦСКА” ўртасида кечган учрашув россияликлар учун ишончли ғалаба билан якунланди –​ 0: 3. Испан клуби бош мураббийи ўйиндан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Иккинчи бўлимда заиф ҳаракат қилдик. Аммо ёш футболчиларни синаб кўришга муваффақ бўлдик. Дарҳақиқат, йўқотишлар туфайли кўрсатган натижамизни ҳазм қилиш ашаддий мухлисларимиз учун осон бўлмайди. Тўғриси, бундай натижани кутмагандим. Бироқ бундан хафа бўлмаслик керак. Биз мусобақани ютишни уддалаймиз”, - дейди Сантьяго Солари.

Мураббийнинг айтишича, мағлубиятнинг бош сабабчиси – унинг ўзи.

1 391
ЎзА