ЎзА Ўзбек

27.08.2018 14:59 Чоп этиш версияси

Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови

Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови
Термизда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши томонидан корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг беш тури бўйича спартакиада ўтказилди.

Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишланган мусобақада Термиз шаҳри ва вилоят туманларидаги корхоналардан 100 га яқин ишчи-ходим дартс, шахмат-шашка, стол тенниси ва арқон тортиш бўйича ўзаро баҳслашди.

2.jpg

– Ишчи-хизматчилар ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлашига кўмаклашиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш муҳим вазифалардан, – дейди Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Х.Қўзимуродов. – Энг улуғ, энг азиз айём арафасида ўтказилаётган мазкур спартакиада ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилади.

1.jpg

Мусобақада умумжамоа ҳисобида Термиз шаҳри биринчи, Бойсун тумани вакиллари иккинчи, Сариосиё тумани жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

4.jpg

Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Х.Маматрайимов, Ж.Қўзимуродов (сурат), ЎзА
5 408