ЎзА Ўзбек

31.08.2018 12:51 Чоп этиш версияси

Соғлом турмуш – асосий мақсад

Соғлом турмуш – асосий мақсад
Нукусда Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб мини футбол бўйича эркаклар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. 

Ёшларни спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва мини футболни янада оммалаштириш мақсадида ўтказилган мусобақада шаҳар ва туманлардан 18 жамоа ўзаро баҳслашди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоаси 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси жамоаси ва Республика якка кураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси олди.










Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
2 840