ЎзА Ўзбек

23.09.2019 Чоп этиш версияси

Ўсмирларимиз Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этади

Ўсмирларимиз Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этади

Ёш футболчиларимиз гуруҳ ўйинларининг сўнгги кунида Ҳиндистон термасига қарши кураш олиб борди ва дуранг натижа қайд этди.

Ҳиндистон термаси билан қайд этилган дуранг ёш футболчиларимизнинг тўплар нисбатига гуруҳда иккинчи ўринни эгаллашга ва барча гуруҳлардаги энг яхши натижа кўрсатган тўртта терманинг қаторида финал босқичига йўлланма олишига сабаб бўлди.

U-16-O'zb-Hind (2).jpg

Хабарингиз бор, бунгача Азамат Абдупраимов шогирдлари Баҳрайн (3:1) ва Туркманистон (3:2) терма жамоаларини мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамлари сафида бораётганди. Ҳиндистонликларга қарши сўнгги ўйин эса кўп нарсани ҳал этиши маълум эди. Ғолиб чиқса гуруҳ пешқадами сифатида қитъа чемпионатининг финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олиши, мағлуб бўлган тақдирда эса бундай бахтдан бебаҳра қолиши ойдек равшан эди. Амалда эса ҳал қилувчи ўйинда дуранг натижа қайд этилди. Терма жамоамиз аъзоси Риан Исломов томонидан киритилган жавоб голи учрашув тақдирини ҳал этди.

U-16-O'zb-Hind (1).jpg

Шу тариқа келаси йилнинг 16 сентябридан 3 октябрига қадар Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг финал босқичида иштирок этувчилар таркиби аниқланди.

Булар: 

Баҳрайн (мезбон), Тожикистон, Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Хитой, Австралия, КХДР, Япония, Жанубий Корея, Яман, Индонезия, Ўзбекистон, Уммон.

Ўсмир футболчиларимиздан қитъа чемпионати финал ўйинларида ҳам муваффақиятли иштирок этишларини тилаб қоламиз.

U-16-O'zb-Hind (5).jpg

3 002
Ойбек ЮНУСОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА